Самарали бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш учун зарур бўладиган қайта ишланувчи ахборотларнинг миқдори беқиѐсдир. Йирик масштабдаги корпорацияларни бошқаришдаги муаммолар электрон ҳисоблаш техникасидан кенг миқѐсда фойдаланишни ва бошқарувнинг ахборот тизимларини ишлаб чиқишни тақозо этади ва бу вазифалар натижасида янги математик аппарат ва иқтисодий-математик усулларни яратиш вазифасини қўяди.
Халқаро йиллик ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотнинг чорак қисми, яъни 6-7 триллион доллар таннархидаги маҳсулот бугунги кунда инновацион ишлаб чиқариш асосида яратилади. Бу эса иқтисодиѐт типининг ўзгариши, янги технология ва маҳсулотларнинг пайдо бўлиши, инновацион жараѐнлар билан боғлиқ масалалар бутун дунѐда юқори диққат - эътиборга сазовор бўлишига олиб келмоқда. Мавжуд халқаро лицензиялар бозори ўсиш суръати бўйича анъанавий товарлар ва хизматлар бозорини 3-4 марта ортда қолдирмоқда. Инновацион ишлаб чиқаришда қўшимча таннарх ва фойда даражаси кўпроқ кузатилмоқда.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини барқарор ва самарадор ривожлантириш учун инновацион–инвестицион жараѐнларни ташкил этиш ва уларни татбиқ этиш катта аҳамиятга эга. Инновацияларни юқори даражада жалб этиш ва уларнинг салоҳиятини юксалтириш учун кенг қамровдаги ахборот базасини яратиш ва мукаммал бошқарув тизимини татбиқ этиш корхонанинг иқтисодий истиқболларини белгилаб беради.
Корхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши кўплаб тамойилларга боғлиқдир. Булардан энг муҳимларидан бири бўлиб, корхона фаолиятига таалуқли бўлган амаллар бўйича инновацион лойиҳаларни яратиш ва уларни моҳирона татбиқ этиш ҳисобланади. Инновацион лойиҳаларни яратишдан аввал корхона тасарруфида айланувчи ахборотларни чуқур таҳлил этиш ва уларнинг манбаларини белгилаш бундай лойиҳаларни келажакда юқори даражада самара беришини кафолатини таъминлайди.